French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Берлинда ўзбек ёшлари иштирокида анжуман бўлиб ўтди
15:27 / 2019-11-25

Унда Германиянинг Берлин, Гамбург, Хемниц, Халле, Зиген каби шаҳарларида нуфузли университетларда таҳсил олаётган ҳамда илмий марказ, йирик корхона ва банкларда фаолият олиб бораётган 50 дан ортиқ ўзбекистонлик иқтидорли ёшлар иштирок этди.


Берлин шаҳрида Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Германиядаги вакиллиги, мамлакатимизнинг Германиядаги элчихонаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Эл-юрт умиди“ жамғармаси ва “Ниҳол” ўзбек-олмон маданий ва илмий жамияти ҳамкорлигида “Ўзбекистонда ахборот технология соҳасини ривожлантириш истиқболлари экспертлар нигоҳида“ мавзуида илмий-амалий анжуман ўтказилди. 

Унда Германиянинг Берлин, Гамбург, Хемниц, Халле, Зиген каби шаҳарларида нуфузли университетларда таҳсил олаётган ҳамда илмий марказ, йирик корхона ва банкларда фаолият олиб бораётган 50 дан ортиқ ўзбекистонлик иқтидорли ёшлар иштирок этди.

Ўзбекистоннинг Германиядаги элчиси Н.Қосимов, “Эл-юрт умиди” жамғармаси директори ўринбосари О.Сатторов, мамлакатимиз Ташқи ишлар вазирлигининг Хориждаги ватандошлар билан алоқалар бўлими ходими А.Муҳамеджонов ва Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Германиядаги вакили К.Бедиев Президентимизнинг ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратаётган эътибори ва беқиёс ғамхўрлиги, ёшлар масалалари бўйича олиб борилаётган давлат сиёсатининг мазмун-моҳияти ҳақида маъруза қилди.

Тадбир иштирокчиларига Ўзбекистонда ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш ҳамда мазкур йўналишлардаги истиқболли стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш бўйича ташкил этилган инкубация ва акселерация дастурлари ҳақида маълумот берилди.

Германия университетларида таҳсил олаётган, илмий марказларда тадқиқот олиб бораётган, етакчи компания ва фирмаларда фаолият юритаётган ўзбекистонлик ёшлар мамлакатимизда кенг миқёсли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни ривожлантириш жараёнида фаол иштирок этишга чақирилди.

IMG_20191124_154827.jpg

Президент Шавкат Мирзиёев 20 ноябрь куни пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркига ташрифи чоғида иқтисодиётимиз барқарорлиги, ҳар бир соҳанинг сифати ва самарадорлиги, аҳолига қулайликлар яратиш ахборот технологиялари билан боғлиқлигини, шунинг учун бу соҳага янада кенг имконият, зарур инфратузилма яратиш, мутахассисларни ҳар томонлама рағбатлантириш, қобилиятли ёшларни тарбиялаш лозимлигини таъкидлаган эди. Давлатимиз раҳбарининг бу фикрлари анжуман иштирокчиларини келгусида мамлакатимиз равнақи учун кўпроқ ҳисса қўшишга илҳомлантирди.

Анжуманда, шунингдек, Германиянинг “Luca Net AG” компаниясининг eтакчи дастурчиси Р.Тошмуҳамедов “Ўзбекистон учун янги IT-технологияларни татбиқ қилиш усуллари”, “Bringmeister GmbH” компанияси менежери Ш.Йигиталиев “Кичик ва якка тартибдаги тадбиркорлик соҳасини мобил қурилмалар орқали замонавийлаштириш: Булутли ҳисоблаш хизматлари мисолида” ва “Deutsche Kreditbank” компанияси eтакчи дастурчиси, Потcдам университетининг бизнес жараёнларини бошқариш факультети доценти Н.Усмонов “Узлуксиз интеграция – доимий ривожланиш” мавзуларида маърузалари билан иштирок этди.

Маърузачилар ахборот технологиялар соҳасида Германиянинг йирик корхона, ширкат ва банкларида фаолият тажрибаси, ривожланиш истиқболлари, олиб борилаётган замонавий тадқиқотлар ва жорий этилаётган янгиликлар, шунингдек, мазкур тажриба ва янгиликларни Ўзбекистонда татбиқ этиш имкониятлари ҳамда шароитлари ҳақида фикр-мулоҳаза юритиб, ўз таклифлари ва тавсияларини билдирди.

Анжуман иштирокчилари ўз лойиҳалари, инновацион ғоялари, билим ва тажрибаси билан Ватанимиз тараққиётига ўз ҳиссасини қўшишга тайёр эканлигини таъкидлади. Келажакда ушбу экспертлар билан изчил ҳамкорлик қилиш, шу жумладан, Ўзбекистондаги олий ўқув юртлари талабалари, банк, солиқ ва бошқа соҳа вакилларининг билим ва малакасини ошириш учун масофадан туриб видео-тренинглар ўтказишга келишиб олинди.

Тадбир якунида дастурхонга тортилган ўзбек оши барчага манзур бўлди.