French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Берлин хавотирда: Эрон немис армиясини нишонга олдими?
16:09 / 2026-02-09

Германия расмийлари Эрон разведкаси мамлакат қуролли кучлари — Бундесверга қарши жосуслик ва киберҳужумларни кучайтирганидан жиддий хавотир билдирмоқда. Сиёсатчилар бу ҳолатни хавфсизлик муҳити кескинлашганининг яққол белгиси сифатида баҳоламоқда.

Вазият ЕИ Эроннинг Ислом инқилоби қўриқчилари корпусини (IRGC) террорчи ташкилотлар рўйхатига киритгач, янада кескинлашди. Теҳрон бунга жавобан Бундесвер ва бошқа Европа армияларини “террорчи тузилмалар” деб эълон қилди. ГФР разведкаси бу қарорни бевосита таҳдид сифатида қабул қилиб, ҳарбий объектлар ва шахсий таркиб атрофидаги хавфсизлик чораларини кучайтирди.

Мамлакат ҳарбий разведка хизмати (MAD) Эрон разведка органларини Бундесверга қарши фаол жосуслик олиб бораётган асосий кучлардан бири деб ҳисоблайди. Немис мутахассислари нафақат анъанавий жосуслик, балки киберразведка — электрон почта ва ижтимоий тармоқлар орқали кузатув ҳам кучайганини таъкидламоқда.

Расмийлар огоҳлантиришича, Ислом Республикаси фақат ҳарбийларга эмас, балки Германияда яшовчи эронлик мухолифлар, журналистлар, Исроил ва яҳудий ташкилотларига ҳам қизиқиш билдирмоқда. Айрим ҳолларда бу кузатувлар турли ҳужумларга тайёргарлик сифатида баҳоланмоқда. 

Парламент назорати қўмитаси раҳбари Константин фон Ноцнинг айтишича, 2023 йил 7 октябрда Исроилдаги ҳужумлардан сўнг Эрон разведкаси Германияда фаолроқ ҳаракат қила бошлаган. Шу боис у ҳукуматни “барча зарур хавфсизлик чораларини кўришга” чақирди.

Мусулмон Зиё, ЎзА