English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бердимуҳамедов Япония Бош вазири билан учрашди
09:57 / 2022-09-29

Туркманистон Миллий кенгаш халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов Токиода Япония Бош вазири Фумио Кисида билан учрашди.

Мулоқот чоғида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш имкониятини муҳокама қилдилар, деб хабар берди “Goshen News” агентлиги.

Япония ҳукумати раҳбари Бердимуҳамедовга ҳамдарлик сўзлари ва Ашхободда собиқ Бош вазир Синдзо Абэ учун ташкил қилинган хотира дастурхони учун миннатдорлик билдирди.

Туркманистоннинг собиқ етакчиси Абэнинг давлат дафн маросимида иштирок этиш учун Японияга борган эди.

ЎзА