Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бердимуҳамедов Путин билан Каспий бўйича форумга тайёргарлик масалаларини муҳокама қилди
12:29 / 2021-04-28

Россия президенти Владимир Путин билан Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўртасида телефон орқали суҳбат бўлиб ўтди, деб хабар берди, Кремль матбуот хизмати.

«Россия-Туркманистон ўртасидаги стратегик ҳамкорлик муваффақиятли ривожланмоқда. Суҳбат чоғида икки томонлама ҳамкорликка бағишланган бир қатор долзарб масалалар муҳокама қилинди. Ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ва биргаликда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кураш масалалари ҳам кўриб чиқилди», дейилади хабарда.

Бундан ташқари, президентлар олтинчи Каспий саммити ва иккинчи Каспий иқтисодий форумига тайёргарлик ишлари бўйича ҳам фикр алмашган. Ушбу халқаро тадбирларнинг ўтказилиши жорий йилга мўлжалланган.

Таъкидлаш жоизки, икки давлат раҳбарлари ўртасидаги телефон орқали суҳбат охирги марта 2020 йил февраль ойида Туркманистон томони ташаббуси билан ташкил этилган эди.