Бепарволик орқасидан содир этиладиган жиноятларнинг жиноий-ҳуқуқий таҳлили
Сирожбек Баҳодирович МАШАРИФОВ мустақил изланувчи Тошкент давлат юридик университети Тошкент, Ўзбекистон masharifovs585gmail.com
Аннотация
Мазкур мақолада жиноят содир этишнинг эҳтиётсизлик шакли ва унинг жиноий ҳуқуқий аҳамияти, эҳтиётсизликнинг жиноий бепарволик шакли очиб берилган бўлиб, унда бепарволикнинг мезонлари ва унинг жиноят сифатида эътироф этилишининг шартлари ҳуқуқий таҳлил қилинган.
Таянч сўзлар: жиноятнинг субъектив томони, эҳтиётсизликдан жиноят содир қилиш, жиноий бепарволик, бепарволикнинг мезонлари, бепарволикда содир қилинган жиноятлар учун жавобгарлик.