Бензин харажатлари учун компенсация миқдори оширилди
Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, айниқса, айрим тоифадаги фуқароларнинг транспорт билан боғлиқ харажатларини қисқартириш мақсадида давлат томонидан бир қатор имтиёз ва компенсациялар жорий этилган.
Шу каби қўллаб-қувватлаш чораларидан бири сифатида автомобиль бензини харид қилиш харажатларининг бир қисми учун ойлик пул компенсацияси тўлаб келинмоқда.
Қонунчиликка мувофиқ, айрим тоифадаги шахсларга автомобиль бензини сотиб олиш харажатларининг бир қисми ойлик пул компенсацияси сифатида тўлаб берилади. Ҳукумат ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссиясининг қарори билан мазкур турдаги компенсациянинг янги миқдори белгиланди.
Унга кўра, шу вақтга қадар 130 600 сўмдан тўлаб келинаётган компенсация миқдори 2026 йилнинг I чорагидан бошлаб 208 760 сўмни ташкил этади. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ хабар берди.
Н.Зиёдуллаева, ЎзА