Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бензин сифати доимо назоратда
18:37 / 2023-02-21

Аҳолига қулайлик яратиш, уларнинг нефт маҳсулотларига бўлган талабини қондириш, арзон ва сифатли ёқилғи маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида Бухоро вилоятида ҳам тизимли ишлар амалга ошириляпти.

Жумладан, АИ-80 маркали бензиннинг сифатсиз ҳолда харидорларга етказилишига йўл қўймаслик борасида назорат тадбирлари ўтказилмоқда. Таъкидлаш лозим, айни чоғда “Ўзбекнефтгаз” га қарашли барча автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида АИ-80 бензинининг бир литри 5700 сўмдан сотилиши таъминланяпти.

“Ўзнефтгазинспекция” вилоят ҳудудий бўлимининг  маълумотига кўра, нефтни сақлаш, тарқатиш масканлари, ёқилғи қуйиш шохобчаларидаги кунлик маҳсулотлардан намуналар олиниб, лаборатор таҳлиллар ўтказиляпти. Шу вақтга қадар олиб борилган ўрганишлар давомида сифатсиз маҳсулот сақланаётгани  ҳолати кузатилмаган.

Бироқ, айрим ижтимоий тармоқларда, давлат ва хусусий шохобчалардаги бензин маҳсулотлари сифатида тафовут борлиги таъкидланмоқда. Амалда эса бундай ҳолатни келтириб чиқарган омиллар мутлақо асоссиз, деб айтиш мумкин. Айни йўналишдаги назорат тадбирлари давом этмоқда.

Агарда юртдошларимиз чиндан ҳам сифатсиз маҳсулот сотилаётганига гувоҳ бўлишса “Ўзнефтгазинспекция” вилоят ҳудудий бўлимининг ишонч +998956044140 телефонига мурожаат қилишлари мумкин.

Зариф Комилов, ЎзА