Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бензин импорти 112 миллион литрга ошган
12:33 / 2022-01-04

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг сўнгги ойларида Ўзбекистонга қиймати 115,3 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 308,4 миллион литр автомобил бензини импорт қилинган.

Автомобил бензини импорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 112 миллион литрга ошган.

Ўзбекистон автомобил бензинини импорт қилган асосий давлатлар:

Россия – 145,3 миллион литр 
Туркманистон – 141,2 миллион литр    
Қозоғистон – 16 миллион литр 
Ироқ – 3,6 миллион литр 
Эрон – 1,8 млн. литр

Ўзбекистонда 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида 1 миллион  тоннадан зиёд автомобил бензини ишлаб чиқарилган.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА