Бензема бугун “ОКМК”да меҳмон бўлади
Бугун, 27 ноябрь куни футбол бўйича Осиё чемпионлар лигасининг 5-тур учрашувлари ўтказилади. Унда "ОКМК" ва "Насаф" клублари ўз майдонида ўйин ўтказади.
Жумладан, "ОКМК" мазкур турда "Ал-Иттиҳод" билан рақобатлашади. Ушбу баҳс соат 21:00да старт олади. "Насаф" эса "Ал-Файсалий"га қарши майдонга тушади. Бу учрашув эса соат 19:00 да бошланади.


Маълумот учун, "ОКМК" "С" гуруҳида 0 очко билан 4-ўринда бораётган бўлса, "Насаф" мусобақанинг "B" гуруҳида 7 очко билан иккинчи поғонада бормоқда.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА