Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бэнкси: “Рафиқам уйда ишлашимни ёқтирмайди”
17:25 / 2020-04-17

Буюк Британиядаги кўча рассомларидан бири Бэнкси ўзининг ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифасида янги ишларини жойлаштирди.


Буюк Британиядаги кўча рассомларидан бири Бэнкси ўзининг ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифасида янги ишларини жойлаштирди. Маълум бўлишича, ушбу “ижод намуналари” коронавирус туфайли жорий қилинган ўз-ўзини яккалаш тартиби туфайли... ювиниш хонасида яратилибди.

Бэнкси бу сафар ҳаммомда сайр қилиб юриб, яхшигина тартибсизликларни юзага келтирган каламушларни чизган, Шунингдек, у ўзининг неча кун давомида карантинда бўлганини англатувчи чизиқларни ҳам белгилаб боряпти. 

Мўйқалам устаси рафиқаси эрининг уйда касби билан машғул бўлишини умуман кўролмаслигини айтиб, шунинг учун ҳам ювиниш хонасида иш билан бандлиги тўғрисида изоҳ қолдирган.

Бэнкси мамлакатда ижтимоий ва сиёсий мавзулардаги, шунингдек иғвогарлик хусусиятига эга кўча чизмалари билан ном қозонган. Рассом шу пайтгача асл исм-шарифини маълум қилган эмас, юзини ҳам ҳеч қачон кўрсатмаган. Унинг энг машҳур асарларидан бири – “Қизалоқ ва пуфак” картинаси 2018 йили “Sothebyʼs” аукционида 1,4 миллион долларга сотилган. Афсуски, болғачанинг сўнгги зарбидан сўнг, яъни шу иш бўйича ким ошди савдоси ниҳоясига етиши билан муаллиф асарини йиртиб ташлаган.