French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бенин. Омбордаги ёнғинда 30 киши ҳалок бўлди
12:56 / 2023-09-24

Бенин пойтахти Порто-Ново шаҳри яқинида жойлашган ёнилғи сақлаш омборида йирик ёнғин юз берди. Натижада 30 дан зиёд инсоннинг ёстиғи қуриди. Бу ҳақда “BIP radio Cotonou” хабар берган.

– Қарийб 1000 квадрат метр майдонни эгаллаган ҳудудда углеводородлар ўт олди, – дейди мамлакат Ёнғинга қарши кураш хизмати бошлиғи ўринбосари полковник Даллис Ахуангбеньон. – Дастлабки тахминга кўра, 33 киши турли даражалаги жиддий куйиш туфайли жон берди.

Ёнғин тўлиқ ўчирилган, уч киши шифохонага ётқизилган.