Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бемор болалар чизган расмлар кўргазмаси
12:03 / 2025-06-05

Навоий шаҳридаги Маънавият ва маърифат марказида онкологик ва онкогематологик хасталикларга чалинган болаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида оғир хасталикка чалинган болалар томонидан чизилган суратлар кўргазмаси ташкил этилди.

– “Сен кучлисан” лойиҳаси гематологик ва онкологик касалликларга чалинган болаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида йўлга қўйилган, – дейди лойиҳа асосчиси Маржона Нурмуҳаммедова. – Жамоа фаолиятининг асосий йўналиши бемор болажонлар томонидан чизилган суратлар кўргазмаларини уюштиришдан иборат. Кўргазмаларимизга келган меҳмонлар намойиш этилган суратларни ўзлари истаган нархда сотиб олиши мумкин. Шунингдек, энг иқтидорли болалар чизган суратлар аукционга қўйилади ва кўпчилик кўз ўнгида харид қилинади.

[gallery-23770]

Ушбу хайрли тадбирда ташкилот ва корхоналар масъуллари, тадбиркорлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди ва кўргазмага қўйилган расмлардан харид қилишди. 

Сотувлардан тушган маблағлар бемор болажонлар эҳтиёжларига сарфланади. 

А.Бўриев, С.Аслонов (сурат), ЎзА мухбирлари