Британиянинг 65 ёшли фуқароси юрак хуружи туфайли кузатилган 45 дақиқалик ҳаёт-мамот синовидан омон қолди ва тўлиқ ҳаётга қайтди, деб ёзди “Need To Know” портали.
Қайд этилишича, 64 ёшли Стив Далтон 29 ёшли қизи Кейтга ўз боғида ўйин майдончаси қуришда ёрдам бераётиб, тўсатдан ҳушини йўқотган. Унинг ёрдамга шошилган 40 ёшли ўғли тез тиббий ёрдам ходимлари етиб келгунига қадар юрак-ўпка жонлантириш амалиётини бажарган.
Шифокорлар эркакка уч соатдан кўпроқ вақт давомида ёрдам кўрсатишган. Шу давр оралиғида британияликнинг юраги 45 дақиқа урмаган.
Стив кома ҳолатида касалхонага олиб кетилган. Мутахассислар оила аъзоларига беморда омон қолиш эҳтимоли бор-йўғи икки фоизлиги, кислород етишмовчилиги туфайли мия шикастланганини айтишган. Эртаси куни тонгда тиббий ходимлар Далтон кутилмаганда ҳушига келганини маълум қилган. Тез орада у яқинлари билан боғланиб, тўлиқ тузалиб кетди, деб ёзган мақола муаллифи.
Шу воқеадан сўнг Стив Далтоннинг оиласи юрак хуружига учраган одамлар тўлақонли ҳаётга қайтишига ёрдам берадиган ташкилот учун маблағ йиғишга қарор қилди.
С.Раҳимов, ЎзА