Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Белтов – обод овул (фоторепортаж)
14:31 / 2022-05-03

Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир туманидаги “Белтов” овул фуқаролар йиғини туман марказидан 40 километр узоқликда жойлашган.

Жорий йил ҳудудда “Обод қишлоқ” дастури доирасида кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

Овул фуқаролар йиғини идораси, Маданият маркази, қишлоқ шифокорлик пункти, мактабгача таълим муассасаси капитал таъмирланди. Ҳудуд бўйлаб янги қувурлар тортилиб, ичимлик суви таъминоти яхшиланди. Кўчаларга қум-шағал аралашмаси ва қора қоплама ётқизилди. Кўча ва хиёбонлар, йўлаклар, ариқ бўйлари тартибга келтирилди. Электр энергия тармоғи янгиланиб, трансформатор ўрнатилди.

[gallery-6933]

Аҳолининг томорқа ерлардан самарали фойдаланиши, хусусан, деҳқончилик, паррандачилик, асаларичилик, чорвачилик билан шуғулланиши учун қулай муҳит яратилди.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат), ЎзА