Беллашувларни ҳаваскор триатлончилар бошлади
Самарқанд шаҳридаги "Silk Road Samarkand" халқаро туризм марказида триатлон бўйича «Challenge Samarkand-2025» халқаро мусобақаси бошланди.
Бугун дастлаб ҳаваскор спортчилар ўртасида спринт тоифасидаги баҳсларга статр берилди.

Иштирокчилар спринт йўналишида 750 метрга сузиш, 19 километр велепойга ва 5 километрга югуриш баҳсларида куч синашди.

Шунингдек, мусобақа доирасида болалар ва аёллар пойгаси ўтказилди.

Куннинг иккинчи ярмида ҳаваскор тритлончилар ҳамда турли ёш тоифасида яккалик ва жамоавий баҳсларда ғолиб бўлган иштирокчиларни Ўзбекистон триатлон федерацияси бош котиби Елена Кун ҳамда “Challenge Family” мусобақалари бош директори Жорт Влам тақдирлади.
Ғ. Ҳасанов, ЎзА мухбири