Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Беллашувлар бошланди
16:21 / 2023-12-14

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Гандбол федерациясининг 2023 йилги мусобақалар ўтказиш тақвим режаси бўйича Жиззах шаҳрида U-14 ўсмир болалар ва қизлар жамоалари ўртасида гандбол бўйича Ўзбекистон чемпионати якуний 4-давра ўйинлари бошланди.

Мазкур беллашув олдидан ўтказилган ташкилий қўмита йиғилишида мусобақани ташкил этиш, ўйинлар тақвими, ҳакамлик ва бошқа масалалар кўриб чиқилди. Йиғилишда жамоаларнинг вакиллари ва ҳакамлар иштирок этди. 

– Мусобақада республикамизнинг турли ҳудудларидан келган 8 та ўсмирлар ва 8 та қизлар жамоаларидан иборат 230 нафарга яқин ёш спортчи ўғил-қизлар иштирок этмоқда, – дейди Ўзбекистон гандбол федерацияси бош котиби Исмоил Матхалиқов. – 14 ёш тоифасидаги ёш гандболчиларнинг якуний 4-давра ўйинлари 13-18 декабрь кунлари ўтиши белгиланган. Жорий йилнинг февраль ойида бошланган беллашувлар 18 декабрь куни якунланиб, ғолиблар аниқланади. Ўтказилган 3-давра ўйинларига кўра ўсмирлар ўртасида Жиззах, Наманган, Андижон ва Сурхондарё вилоятлари, қизлар ўртасида Наманган, Самарқанд, Навоий, Хоразм ва Жиззах вилоятлари жамоалари Ўзбекистон чемпиони деган шарафли номни қўлга киритиш учун даъвогар бўлиб турибди. 

Ушбу беллашувларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад ёшларни спортнинг гандбол турига кенг жалб этиш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, 2025 йилда мамлакатимизда ўтиши белгиланган “Осиё ёшлар ўйинлари”га тайёрлаш ва 14 ёшлилар орасидан иқтидорли спортчиларни танлашдан иборат. 

А.Қаюмов (сурат), ЎзА.