Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бельгиянинг етакчи «ақл маркази» билан алоқа ўрнатилди
20:07 / 2022-03-17

Брюсселда «Тараққиёт стратегияси» маркази ижрочи директори Элдор Туляков бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси ва USAIDнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси аъзолари Center for European Policy Studies (CEPS) раҳбарияти билан учрашув ўтказди.

Таъкидлаш жоизки, CEPS Европанинг етакчи "ақл маркази" саналиб, мунозаралар учун платформа яратади. Шунингдек, молия, рақамли иқтисодиёт, савдо, энергетика, иқлим ўзгариши, таълим ва инновациялар, ташқи сиёсатдан тортиб, Европа интеграцияси жараёнларига қадар кенг кўламли тадқиқотларни олиб боради.

CEPS маркази директори Стивен Блокманснинг сўзларига кўра, 120 та корпоратив ва 100 та институционал аъзолардан иборат бўлган жамоа экспертлар фикрини, шунингдек, сиёсий таклифлар учун ғоялар тақдим этади. Шу билан биргаликда, марказ ландшафт ва иқлим ўзгариши, капитал бозори ва кредитлашга қаратилган тадқиқотларда ҳам фаол иштирок этади, сиёсий институтлар, хавфсизлик масалалари билан шуғулланади.

«Тараққиёт стратегияси» ахборот хизматидан маълум қилишларича, CEPS турли манбалардан, жумладан, корпоратив ва институционал аъзолик бадаллари, илмий лойиҳалар, грантлар ва ҳоказолар ҳисобидан молиялаштирилади. Марказ турли йўналишларда тадқиқотлар олиб бориш учун катта имкониятларга эга.

Учрашувда «Тараққиёт стратегияси» маркази директори Э.Туляков CEPS вакилларини Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилган асосий ислоҳотлар ва 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси доирасида режалаштирилган ислоҳотлар билан батафсил таништирди.

Муҳокамалар чоғида таҳлил марказининг парламентар ва давлат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигининг белгиланган амалиёти, таҳлил усулларини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, Ўзбекистон томони сафардан кўзланган асосий мақсад ва ҳамкорликнинг кейинги йўналишлари бўйича ўз таклиф-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни йўлга қўйиш, мустаҳкам алоқаларни ўрнатиш ва келгусида муқобил энергия, иқлим ўзгариши ҳамда барқарорликни таъминлаш бўйича қўшма тадқиқотлар ўтказишга келишиб олди.

З.ЖОНИБЕКОВ, ЎзА