Бельгиялик тадбиркор Самарқанд футболи ривожига ҳисса қўшмоқчи
Самарқанд вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Сервер Османов билин учрашув чоғида бельгиялик тадбиркор Филип Себастьян ана шундай ниятдан эканлигини билдирди.
Учрашувда вилоятда болалар футболини ривожлантириш, Самарканд футбол ассоциацияси таркибида футбол мактабини очиш ва вилоят жамоалари учун истеъдодли спортчиларни тайёрлаш масалалари муҳокама этилди.

Бельгияда ўз футбол академияси мавжуд тадбиркор бу борада Самарқанд футбол ассоциацияси билан ҳамкорлик қилиш ва ёрдам беришга тайёрлигини билдирди. Футбол мактаби учун мураббийлар тайёрлаш, болаларнинг Европа футбол мусобақаларига иштирокини таъминлаш кўзда тутилаёганлиги айтилди.

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА