Бельгия ҳарбий-денгиз кучлари Европа Иттифоқи санкциясини четлаб ўтишда гумон қилинган танкерни Шимолий денгизда тўхтатиб, қўлга олди. Амалиёт мамлакат иқтисодий ҳудудида ўтказилган. Бу ҳақда “Euronews” ёзди.
Расмийларга кўра, Гвинея байроғи остида ҳаракатланган “Ethere” кемаси ҳужжати сохталаштирилган, байроқдан ноқонуний фойдаланилган.
Терговчилар гуруҳни Москва нефтини яширин ташиётган “соя флоти” тармоғи бўлаги, деб ҳисобламоқда.
Кичик давлат бўлса-да, Бельгия Қироллиги НАТО ва ЕИ асосчиларидан бири сифатида тегишли мажбуриятига жиддий қарайди. Бу галги амалиётда Франция ҳам иштирок этгани айтилди: Эммануэль Макрон француз ҳарбий вертолётлари кема саҳнига тушиш жараёнида бельгияликларга ёрдам берганини маълум қилди.
ЕИ аввалроқ Россия “соя флоти”га кирувчи ўнлаб танкерларни санкция рўйхатига киритган. Бундай кемалар Европа портларига кириши тақиқланган. Брюсселнинг позицияси аниқ: Украинадаги урушни молиялаштириш манбаларига зарба бериш ва санкцияни айланиб ўтиш йўллариини тўсиш.
Мусулмон Зиё, ЎзА