Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бельгия ҳам Фаластинни тан олмоқчи
10:54 / 2025-09-02

Шу ой бўлиб ўтадиган БМТ Бош Ассамблеяси сессиясида Бельгия ҳам Фаластин давлатини тан олиши эълон қилинади. Бу ҳақда ушбу қироллик ташқи ишлар вазири Максим Прево маълум қилди.

У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида қуйидаги мазмунда баёнот берган: Бельгия БМТ сессиясида Фаластинни тан олади! Исроилга эса кескин санкция жорий этилади. Шу билан бирга ҲАМАС тарафдорлари томонидан ҳар қандай антисемитизм ёки терроризмни улуғлаш қатъий қораланади. Бельгия Фаластинни Франция ва Саудия Арабистони қўшма ташаббуси ўлароқ эътироф этади!

Президент Эммануэль Макрон 24 июль куни БМТ БА навбатдаги йиғилишида Франция Фаластин давлатини расман тан олишини маълум қилган. У Фаластин маъмурияти раҳбари Маҳмуд Аббосга бу ҳақда мактуб юборганини ҳам таъкидлаган.

Ўтган йил Қўшма Штатлар Фаластиннинг БМТга тўлиқ аъзо сифатида қабул қилинишига вето қўйган. Шундан буён Фаластинни ўн давлат, жумладан Ирландия, Норвегия, Испания ва Арманистон ҳам тан олди.

С.Раҳимов, ЎзА