French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаган фуқаролар қанча жарима тўлайди?
10:11 / 2022-07-12

– Чиқиндилар билан боғлиқ қонун бузилишлар кузатилганда қандай чоралар қўлланилади?

– Чиқиндилар билан боғлиқ қонун бузилиш ҳолатлари маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91 ва 3та прим моддасида белгилаб берилган. Улардан энг муҳимлари 91-1-моддасида белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек, суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баробаридан 3 баробаригача, мансабдор шахсларга 10 баробаридан 20 баробаригача жарима солишга сабаб бўлади.  

Худди шунингдек, ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан сўнг бир йил давомида такроран содир этилса, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баробаридан 10 баробаригача, мансабдор шахсларга эса 20 баробаридан 30 баробаригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 

2022 йилнинг 6 ой давомида республикамиз бўйлаб экология соҳасида 26 мингдан зиёд ҳуқуқбузарликлар аниқланди. Буларга белгиланган жарима миқдори 40 миллиардни ташкил этади. Аниқланган ҳуқуқбузарликларнинг 12 мингдан зиёди чиқиндилар билан боғлиқ. Чиқиндилар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг ўзидан 12 миллиард сўмга яқин жарималар белгиланган, – дейди Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи Умаржон Абдуллаев.  

 <iframe width="972" height="547" src="https://www.youtube.com/embed/EbWEq4S2LMg" title="КЎЧАГА ЧИҚИНДИ ТАШЛАГАН ФУҚАРОЛАР ҚАНЧА ЖАРИМА ТЎЛАЙДИ?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Н.Раҳмонова,  Ё.Мелибоев (видео), ЎзА