Белгиланмаган жойга чиқинди ташлаганлик учун катта миқдорда жарима қўлланади
Ҳар биримиз ўз яшаш ҳудудимизни озода сақлаш, чиқинди тўкиш ҳолатларига аҳамиятли бўлишга масъулмиз.
Лекин, афсуски айрим фуқаролар томонидан чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш ҳолатлари кўп маротаба такрорланмоқда ва атроф-муҳит эстетикасини бузмоқда.
Белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш ҳолларида фуқаролар биринчи марта огоҳлантирилиб, такрорий ҳолатларда эса МЖтКнинг 161-моддаси асосида жаримага тортилмоқда.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълумотига кўра, жорий йил бошидан буён 2 минг 75 та такрорий чиқинди ташлаш ҳолати аниқланиб, уларга нисбатан маъмурий чоралар кўрилган. Натижада ундирилган жарималар миқдори 1 миллиард 58 миллион сўмни ташкил этди.
Гулноза Бобоева, ЎзА