Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Белгиланган вазифалар ижроси муҳокама қилинди
10:53 / 2024-02-07

Давлатимиз раҳбари раислигида 2024 йилда таълим, соғлиқни сақлаш, рақамлаштириш, маданият ва спорт соҳаларида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар юзасидан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида вазирлик ва идоралар олдида турган вазифалар белгилаб олинди.

Унда ҳудудлар ва тармоқлар раҳбарлари рақамлаштиришда кескин ўзгариш қилиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.  

Масалан, ҳудудларда 53 минг нафар ёшларимиз IT билан мустақил шуғулланиб, дастурий маҳсулот яратяпти. Уларнинг фаолиятини кенгайтиришга туртки берадиган яхлит тизим яратиш зарурлиги таъкидланди.  

IT-Парк давлат берган имтиёзни резидентларга тақдим қилиш билангина чекланмай, маҳаллий дастурчиларимизни хорижий компанияларга таништириш, уларга катта-катта буюртмалар олиб бериши шартлиги кўрсатиб ўтилди.  

Ҳокимларга жорий йилда 30 минг ёшларни инглиз ва немис тилига ўргатиб, IT соҳасига йўналтириш бўйича амалий ишларни тезроқ бошлашга кўрсатма берилди.  

Рақамли технологиялар вазирлиги марказий аппарати, тизимидаги корхона, ташкилот ва таълим муассасалари раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда давлатимиз раҳбари топшириқлари ижросини сифатли ташкил этиш, берилган вазифалар ҳамда келгусидаги режалар муҳокама қилинди.  

Шунингдек, ҳудудларда рақамлаштириш бўйича 2024 йилда эришилиши зарур бўлган асосий самарадорлик кўрсаткичлари бажарилиши ва уларнинг бориши бўйича амалга оширилаётган ишлар ва таклифлар кўриб чиқилди.  

Бундан ташқари, соҳада олиб борилаётган тизимли ишларни давом эттириш, йўл қўйилган хатоларни вақтида бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш бўйича топшириқлар берилди.  

Шу билан бирга, IT хизматларини ривожлантириш учун ҳудудларда телекоммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш бўйича масалалар кўриб чиқилди.  

Ўз навбатида, IT-таълимни ривожлантириш, соҳа ходимларини инглиз тили билиш даражаси қамровини ошириш бўйича масалалар муҳокама қилинди.  

Н.Раҳмонова, ЎзА мухбири.