English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Белгиланган шартлар бажарилмагани учун шартнома бекор қилинди
17:26 / 2020-11-11

Давлат мулкларини ижарага бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8-апрелдаги 102-сонли “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда шу қарор билан тасдиқланган низом билан тартибга солинади.

Низом талабига асосан, моддий маданий мерос объектлари ёки уларнинг қисмларини ижарага бериш бўйича 2019 йилнинг 10 май кунида 1648-сонли уч томонлама ижара шартномаси Бухоро шаҳри, Б.Нақшбанд кўчасида жойлашган маданий мерос объекти “Ангар” сув қувури минорасини ижарага олувчи “DELTA ASIA GROUP” МЧЖ билан 5 (беш) йилга яъни 2024 йилнинг 9 май кунига қадар тузилган.

Шартноманинг шартларидан келиб чиқиб, ижарага олувчи ижарага олган объектида бир ой муддат ичида фаолиятни йўлга қўйиб, фақат шартномада белгиланган мақсадларда фойдаланиш ва объектни соз ҳолатда сақлаш, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш ва мулкни сақлаш бўйича ҳаражатларни қоплаш каби мажбуриятларни олган.

Ижарага олувчи билан 2019 йилнинг май ойида тузилган ижара шартномаси бўйича жорий йилнинг октябрь ойига қадар юқорида кўрсатилиб ўтилган шартнома шартлари бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятлар умуман бажармаганлиги сабаб объект авария ҳолатига келиб қолган.

Вилоят маданий мерос бошқармаси томонидан жорий йилнинг октябрь ойида Бухоро туманлараро иқтисодий судига “DELTA ASIA GROUP” МЧЖ билан тузилган шартномани бекор қилиш бўйича даъво ариза орқали мурожаат қилинди.

Маданий мерос департаменти вилоят маданий мерос бошқармасининг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилди. 2019 йил 10 майда тузилган 1648-сонли уч томонлама ижара шартномаси муддатидан олдин бекор қилинди.

Ҳозирда объект атрофи ободонлаштирилди. Бегона ўтлар ва чиқиндилардан тозаланди.

 

Зариф Комилов, ЎзА