Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Белгиланган режа уддаланди
15:27 / 2025-06-03

Элликқалъалик пиллакорлар Қорақалпоғистон Республикасида биринчилар қаторида пилла топшириш шартномавий режасини бажардилар.

Туманда  жорий йилда  3 минг 367 қути ипак қуртидан давлатга 202 тонна сифатли пилла топшириш режаси белгиланган эди. Бунинг учун “Bustan  Silk” масъулияти чекланган жамияти томонидан 254 та фермер хўжалиги ҳамда 973 нафар касаначи билан контрактация шартномаси тузилди.

Бугун давлатга 202,2 тонна пилла топширилиб, белгиланган шартномавий режа 100.1 фоизга бажарилди. Туманда пилла топшириш давом этмоқда.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири