Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Белгиланган муддатнинг ўтиб кетиши туғилганликни қайд этишга тўсқинлик қилмайди
16:00 / 2020-07-07

ФҲДЁ органларда туғилиш, ўлим, никоҳ тузиш ва никоҳдан ажралиш каби воқеа ҳамда фактларни кенг қамровли қайд этиш йўли билан фуқароларнинг шахсий ва мулкий ҳуқуқлари ҳимоя қилинади.


Ўтган давр мобайнида туғилиш, ўлим, никоҳ тузиш ва никоҳдан ажралиш каби муҳим воқеа ва фактларни қайд этишда фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари тизимини такомиллаштириш бўйича изчил ва тизимли иш олиб борилди.

ФҲДЁ органларда туғилиш, ўлим, никоҳ тузиш ва никоҳдан ажралиш каби воқеа ҳамда фактларни кенг қамровли қайд этиш йўли билан фуқароларнинг шахсий ва мулкий ҳуқуқлари ҳимоя қилинади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларининг 16-бандида, боланинг туғилишини қайд этиш мажбурий бўлиб, бола туғилган жойдаги ёки ота-онасидан бирининг доимий яшаш жойидаги ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилиши кўрсатиб ўтилган.

Туғилганлик ҳақидаги ариза бола туғилган кундан бошлаб бир ой муддат мобайнида оғзаки ёки ёзма шаклда берилиши зарур.

Белгиланган муддатнинг ўтиб кетганлиги туғилганликнинг қайд этилишига тўсқинлик қила олмайди.

Бунда, ўн олти ёшгача бўлган боланинг туғилишини қайд этиш учун ФҲДЁ органига туғилишни қайд этиш муддатини ўтказиб юборганлик сабаблари кўрсатилган ариза боланинг ота-онаси, ота-онанинг қонуний никоҳи мавжуд бўлган ҳолларда улардан бири ёки ишончнома асосида бошқа манфаатдор шахс, ота-онанинг ўрнини босувчи шахс ёхуд васийлик ва ҳомийлик органларининг мансабдор шахслари томонидан тақдим этилади.

Бундай ҳолларда ФҲДЁ органи туғилиш фактини тасдиқловчи ҳужжатга қўшимча равишда қонунчиликда белгиланган тартибда бошқа ҳужжатларни ҳам талаб қилади.

ФҲДЁ органлари ва ички ишлар, соғлиқни сақлаш, васийлик ва ҳомийлик, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда таълим муассасалари ўртасидаги идоралараро электрон ҳамкорликнинг етарли даражада йўлга қўйилмаганлиги туғилиш ва ўлимни ўз вақтида қайд этилмасдан келинаётганлигига сабаб бўлди.

ФҲДЁ органлари томонидан аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга, ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга ва жамиятда қонун устуворлигини мустаҳкамлашга қаратилган кенг қамровли ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб борилишига қарамасдан ота-оналарнинг ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини етарлича билмаётганлигида дейиш мумкин.

Фуқаролик ҳолати юридик фактларини аниқлаш ва уларни ўз вақтида қайд этиш борасида фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этишни амалга оширувчи органлар маҳаллий давлат ҳокимияти, ички ишлар, соғлиқни сақлаш, васийлик ва ҳомийлик, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда таълим муассасалари билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилиб, жорий йилнинг ФҲДЁ органлари томонидан 2020 йил 1-ярим йиллиги давомида жами 29 290 та туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувлари қайд этилиб, шундан 55 та ҳолатда 16 ёшгача бўлган болаларга муддатини ўтказиб туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувлари қайд этилиб, гувоҳномалар тақдим этилди.

Таҳлил натижаларига кўра, 2019-2020 йиллар давомида ФҲДЁ органлари томонидан муддати ўтказиб қайд этилган жами 395 та туғилган ҳақидаги далолатнома ёзувларидан 150 нафари мактаб ёшидаги болалар эканлиги маълум бўлди.

Шу билан бирга, Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан жорий йилнинг май ойида ФҲДЁ органлари томонидан муддати ўтиб қайд этилган туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувларини расмийлаштиришда йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш, келгусида бу борада ягона амалиётни жорий этиш ҳамда муддати ўтиб қайд этилган туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувларини расмийлаштириш билан боғлиқ ҳаракатларни қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этган ҳолда амалга оширилиши ҳолатлари ўрганилиб, тегишли тавсиялар берилди.

Ш.ЭСАНОВА,
Давлат хизматлари агентлиги
Тошкент шаҳар бошқармаси
ФҲДЁ органлари фаолиятида ҳуқуқни
қўллаш амалиётини мувофиқлаштириш ва
методик таъминлаш бўлими бош маслаҳатчиси