Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Белбоғли курашчиларимизнинг УФАдаги муваффақияти
10:44 / 2021-12-21

Россиянинг Уфа шаҳрида белбоғли кураш бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида жаҳон кубоги бўлиб ўтди.

Катталар ўртасида ўтказилган ушбу жаҳон чемпионатида 30 дан ортиқ давлатдан 250 нафарга яқин полвонлар ғолиблик учун курашди. Қувонарлиси, белбоғли кураш бўйича бош мураббий Мироншоҳ Рўзиев қўл остидаги 22 нафар терма жамоамиз аъзолари ҳам мазкур жаҳон кубогида муносиб иштирок этиб, белбоғли курашнинг эркин ва классик йўналишларида биттадан олтин ва кумуш ҳамда ўн олтита бронза медалларини қўлга киритди ҳамда умумжамоа ҳисобида фахрли учинчи ўринни банд этди.  

Айнан ушбу ғолиб спортчиларимиз қўлга киритган ғалабалар боис мадҳиямиз жаҳон аренасида баралла янгради, Ватанимиз байроғи баланд кўтарилди.

Чемпионатнинг эркин йўналишида Обидали Мавлонов олтин, Файзулла Мунисжонов кумуш медални қўлга киритган бўлса, Бекпўлат Бокиров, Зокиржон Кошетеров, Жавҳар Абдуллаев, Муҳаммадсалим Абдураҳмонов, Искандар Исмоилов, Земфира Азатова ҳамда Умидахон Исмоилова бронза медалига эга чиқди. 

Классик йўналишда Ойбек Ҳамидов, Абдулбобир Тожимирзаев, Бекет Калжанбаев, Шавкатжон Умаров, Ойбек Каримов, Абдулқосим Тожибоев, Дадажон Эргашев, Саида Эгамназарова, Машрабхон Анорова бронза медалини қўлга киритди. 

Ушбу жаҳон чемпионатидан сўнг қўлга киритилган натижалар ва олдиндаги режалар ҳақида Мироншоҳ Рўзиев қуйидаги фикрларни билдириб ўтди. 

- Жорий йилда Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси томонидан амалга оширилиши керак бўлган ишлар, режалар аъло даражада бажарилди, деб ўйлайман. Боиси, якунига етаётган ушбу йилда барча халқаро мусобақаларда полвонларимиз фақат кучли учликдан жой олишга муваффақ бўлиб, медаллар шодасига эга чиқишди. Жаҳон кубогида ҳам жами 18 та медал билан кучли учликдан жой олишга эришдик. Бунинг учун полвонларимиз, уларнинг жойлардаги мураббийлари, ота-оналари ва яқинларини табриклайман. 

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш керакки, мазкур жаҳон кубогида ягона олтин медалга Фарғона вилояти Бувайда туманида туғилган Обидали полвон Мавлонов эга чиқди. Обидали полвоннинг жаҳон чемпионати ва кубоги мусобақаларида қўлга киритган олтин медаллари сони тўрттага етди. 

2014-2016 йиллари уч марта жаҳон чемпионлигига эришган. Бундан ташқари, ёпиқ иншоотларда Осиё ўйинларида иккита олтин медалга сазовор бўлган. 2018-2020 йиллар оралиғида ҳам йирик халқаро турнирларда бир неча бор ғалаба қозонган. Терма жамоамиз фахрига айланган спортчимиз ҳозирда Бувайда туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактабида ёшларга белбоғли курашдан сабоқ бериб келади. Демак, тўрт карра жаҳон чемпионлигига эришган Обидали Мавлоновни ҳам барча полвонларимиз номидан қутлаб қоламиз.  

Жорий йилги мавсумни аъло даражада якунладик, келгуси йил ҳам бир қатор нуфузли мусобақалар бор ва уларда ҳам юксак натижалар кўрсатишга ҳаракат қиламиз, - деди М.Рўзиев.

Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА