Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Белбоғли курашчилар Нукусда беллашмоқда
15:27 / 2021-12-12

Нукус шаҳридаги 2-сонли Болалар-ўсмирлар спорт мактабида белбоғли кураш бўйича 2008-2009 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати беллашувлари бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда мамлакатимиз белбоғли кураш федерацияси томонидан ўтказилаётган мазкур мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан  300 нафардан ортиқ   ёш полвонлар иштирок этмоқда.

Чемпионатда ўғил болалар белбоғли кураш ва эркин йўналишларида 11 та вазн тоифасида ўзаро куч синашаётган бўлса, қизлар эркин йўналишда 7 та вазнда ғолиблик учун кураш олиб боради.

 Чемпионат регламентига кўра, мусобақанинг биринчи кунида  ўғил болалар белбоғли кураш йўналишида 27, 30, 33, 36, 40, 44, 48, 52, 55, 60, + 60 килограмм вазн тоифаларида, қизлар эса эркин йўналишида 33, 36, 40, 44, 48, 52, +52 килограмм вазн тоифаларида ғолиблик учун рақобатлашмоқда.

Ўзбекистон чемпионати беллашувлари  13 декабрга қадар давом этади.  

Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА