Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Белбоғли кураш: Йилнинг энг яхшилари эътироф этилди
15:03 / 2026-01-22

Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси 2025 йил натижаларига бағишланган “Йил сарҳисоби” тадбирини ўтказди. Унда спортчилар, мураббийлар, ҳакамлар ҳамда “Адолат” СДП вакиллари иштирок этди.

Федерация раиси Равшан Дастиров кириш сўзида 2025 йил белбоғли кураш учун юксак натижалар йили бўлганини, спортчиларимиз республика ва жаҳон мусобақаларида юксак поғоналарни забт этиб, мамлакат шарафини муносиб ҳимоя қилганини эътироф этди.

“Адолат” СДП раҳбари Робахон Маҳмудова эса миллий спорт турларига эътибор ва белбоғли курашни ривожлантириш масалаларига тўхталиб, халқаро мусобақаларда полвонларимизга муваффақият тилади.

Тадбир давомида турли номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди:“Йилнинг энг яхши спортчиси”: Камронбек Номозбоев (ўғил болалар), Дилафрўз Мамажонова (қизлар).

“Терма жамоани тайёрлашдаги хизматлари учун”: Шавкат Мирзақулов ва Бахтиёр Турғунпўлатов.

“Йилнинг энг яхши ҳаками”: Мироншоҳ Рўзиев.

 “Йилнинг энг яхши натижадор федерацияси”: Андижон вилояти.

Шунингдек, турли ҳудуд ва номинациялар бўйича ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ушбу тадбир белбоғли курашнинг ривожланиши, авлодлар ўртасида спортга бўлган қизиқиш ва миллий анъаналарни қадрлашга хизмат қилиши шубҳасиз.  

Нигора Раҳмонова,ЎзА