Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Белбоғли кураш: Тошкент вилояти ҳокими кубоги паркентликларга насиб этди
18:11 / 2024-03-26

Нурафшон шаҳрида белбоғли кураш бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида ўтказилган “Тошкент вилояти ҳокими кубоги” мусобақаси аҳолини соғлом турмуш тарзига қизиқтириш билан бирга миллий қадриятларимизни улуғлаш тадбири сифатида кўпга манзур бўлди.

Мусобақада вилоятнинг спорт таълим муассасалари, спорт клублари ва турли ташкилотлар миллий спорт туримиз белбоғли кураш билан шуғулланаётган спортчилар ғолиблик учун беллашди.

5 та вазн тоифасида ўтган муросасиз курашлар натижасида бўкалик Фирдавс Хақназаров, чирчиқлик Шохиб Бегматов, паркентлик Жавоҳир Тўлабоев ва Отабек Асамов ғолиблик шохсупасига кўтарилди. 

Умумжамоа ҳисобидаги совринли ўринлар Паркент, Чирчиқ ва Бўка жамоаларига насиб қилди. 

Мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари диплом, медал ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Тақдирлаш маросимида Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров ва бошқа мутасаддилар иштирок этди. 

Т. Рўзиев, ЎзА