Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Белбоғли кураш: Жаҳон чемпионлари Наманганда аниқланади
09:47 / 2022-09-07

Жорий йилнинг 8-11 сентябрь кунлари Наманган шаҳрида миллий спорт турларимиздан бири бўлган белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун эркаклар ва аёллар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Жаҳон чемпионати Спортни ривожлантириш вазирлиги, Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси, Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси, Наманган вилояти ҳокимлиги, вилоят прокуратураси, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси ташаббуси билан ўтказилади.  

Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси матбуот хизматининг хабар беришича, Наманган гиламида курашиш учун Грузия, Бельгия, Эрон, Россия, Покистон, Хитой, Италия, Туркия, Камерун, Бразилия, Молдова Ҳиндистон, Мўғилистон, Латвия, Эстония, Қозоғистон, Тожикистон каби қатор давлатларнинг спорт жамоалари талабномалар тақдим этган.

Мусобақаларда эркаклар белбоғли кураш ва белбоғли курашнинг эркин йўналиши бўйича 8 та вазн тоифасида куч синашса, аёллар 5 та вазнда курашади.

Чемпионат дастурига мувофиқ, барча ташкилий масалалар, йиғилишлар Наманганда бўлиб ўтади. 8 сентябрь куни ҳакамлар семинари ва матбуот анжумани ташкил этилади.  

9 сентябрда Намангандаги "Баркамол авлод" спорт мажмуасида белбоғли кураш бўйича ғолиблар сараланса, 10 сентябрь куни эркин йўналишда жаҳон чемпионлари аниқланади.

 

Т.Рўзиев, ЎзА