Беларуснинг Италиядаги элчихонаси яқинида қўлбола мослама портлатилди
Беларусь ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг Италиядаги элчихонаси яқинида қўлбола қурилма портлатилгани ҳақида маълум қилди, – дея хабар бермоқда “Арменпресс”.
– Бугун эрталаб соат 04:03-04:05 да ниқоб кийган номаълум шахслар эҳтиёт чораларини қўллаган ҳолда, қўлларида номаълум нарсаларни ушлаб, Беларусь ташқи миссияси биносига яқинлашдилар, – дейилади ТИВ матбуот хизмати хабарида.
Портлаш натижасида элчихона биносига жиддий зарар етган, бахтга қарши дипломатик миссия ходимлари жабрланмаган. Матбуот хизматининг таъкидлашича, қурилмалардан бирининг портлаши газ қувурига яқин жойда содир бўлган, бу бутун бино учун бевосита хавф туғдирган.
Ҳодиса жойига етиб келган Италия ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари воқеани террорчилик ҳаракати деб баҳолади.
Мутахассислар томонидан барча зарур тергов ҳаракатлари олиб бориляпти. Италия хорижий муассаса хавфсизлигини таъминлаш учун ёрдамга тайёрлигини таъкидлади.