Беларуслик кузатувчилар ҳудудий сайлов комиссиясида
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловини кузатиш мақсадида юртимизга келган хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар вакиллари Самарқандда сайловга тайёргарлик жараёнлари билан танишди.
Бугун Беларусь Республикаси Президенти Администрацияси “Беларусь сегодня” нашриёт уйи сиёсий ахборот бўлими махсус мухбири Анастасия Целюк ва фотомухбири Илья Шведко вилоят ҳудудий сайлов комиссиясида бўлди.

Вилоят ҳудудий сайлов комиссияси раиси Х.Муҳаммадиев халқаро кузатувчиларга вилоятда сайловга кўрилган тайёргарлик, комиссия фаолияти ҳамда сайлов участкаларида овоз беришни ташкил этиш учун яратилган имкониятлар ҳақида гапириб берди.
Халқаро кузатувчилар шаҳардаги сайлов участкаларида ҳам бўлиб, сиёсий партиялар ва депутатликка номзодлар дастури, сайловчилар рўйхати билан танишди.

Ғ. Ҳасанов, ЎзА мухбири