Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Беларусда президентлик сайловига қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда
17:23 / 2020-07-15

Сайлов 9 августга белгиланган. Аммо ҳозирда Минск шаҳри ва бошқа ҳудудларда сайлов кампаниясига қарши намойишлар кузатилмоқда.


Сайлов 9 августга белгиланган. Аммо ҳозирда Минск шаҳри ва бошқа ҳудудларда сайлов кампаниясига қарши намойишлар кузатилмоқда.

«РИА Новости»нинг хабар беришича, Беларус милицияси куни кеча рухсат этилмаган оммавий намойишларни ёритаётган 10 га яқин журналистни қўлга олган. Улар орасида хорижлик журналистлар ҳам бор.

Оммавий норозиликларга Беларус марказий сайлов комиссияси Белгазпромбанк собиқ раҳбари Виктор Бабарико ва Юқори технологиялар парки собиқ раҳбари Валерий Сепкалони президентликка номзод сифатида рўйхатга олмагани сабаб бўлган. Одамлар Минск шаҳрининг турли жойларида тўпланиб намойиш уюштирган, милиция ходимлари уларни тарқатиб юборган. Намойишчилар билан бир нечта тўқнашув содир бўлгани ҳам айтилмоқда. 200 нафардан ортиқ киши қўлга олинган.

«Намойишлар чоғида воқеани трансляция қилаётган журналистлар ҳам ушланган», – дейилади Беларус журналистлар ассоциацияси тарқатган хабарда. Таъкидланишича, Минскда «Еврорадио», tut.by портали, «Радио Свобода», «Нового часа», «Белсат», ВВС журналистлари қўлга олинган. Ассоциациянинг маълум қилишича, улар кейинроқ қўйиб юборилган.

Хабарда айтилишича, Гомелда «Силные новости», tut.by портали ва «Первый регион» сайти мухбирлари ушланган.

Беларус журналистлар ассоциацияси раиси ўринбосари Борис Горескийнинг Facebookдаги саҳифасида ёзишича, 14 журналист ҳибсга олинган. Тўрт журналист ҳозирча милиция бўлимида сақланмоқда, қолганлар қўйиб юборилган. Горескийнинг аниқлик киритишича, Катерина Андреева («Белсат») ва Юрий Глушаковга («Силные новости») нисбатан рухсат берилмаган оммавий чиқишларда иштирок этгани учун баённома тузилган.

Ҳозиргача президентликка бешта номзод рўйхатга олинган. Улар орасида амалдаги Президент Александр Лукашенко ҳам бор.

Аввалроқ А.Лукашенко сайлов арафасида айрим кучлар фаоллашгани, улар мамлакатдаги вазиятни издан чиқариш ҳаракатига тушиб қолганидан ташвиш билдирган эди. Унинг таъкидлашича, ҳукумат ўз вақтида тезкорлик билан иш кўриб, мамлакатдаги вазиятни издан чиқаришга қаратилган кенг қамровли режанинг олдини олишга муваффақ бўлган.

Беларус ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, ҳибсга олишлар асосан оммавий тадбирларни ўтказиш тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилиши билан боғлиқ. Бироқ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ушбу воқеалар ортида сиёсий мақсадлар борлигини айтишмоқда.