Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Беларусда «Ўзбекистон маданияти кунлари» бўлиб ўтади
11:52 / 2024-04-02

Маданият вазири Озодбек Назарбеков Беларусь Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Леонид Маринич бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Мулоқот давомида сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари барча соҳалар қатори маданият ва санъат соҳасида ҳам тобора ривожланиб бораётгани қайд этилди.  

Учрашув давомида 2024 йилга мўлжалланган ШҲТ маданият вазирларининг йиғилишида Ўзбекистон томонининг иштирокини таъминлаш, 2025 йилда Беларусда "Ўзбекистон маданияти кунлари"ни ташкил этиш, Ўзбекистон ҳамда Беларусь Маданият вазирликлари ўртасида 2024-2026 йилларга мўлжалланган маданий ҳамкорлик дастурини имзолаш, кино соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, қўшма киноасарлар яратиш каби қатор масалалар юзасидан фикр алмашилди.  

Учрашувда шунингдек, икки давлат вакилларининг халқаро маданий тадбирларда ўзаро иштирокини таъминлаш мақсадида фаол ҳамкорликни давом эттириш, доимий равишда ўтказиладиган халқаро илмий-амалий конференциялар, семинарлар, фестиваллар ва симпозиумларда ҳар икки давлат вакилларининг иштирокини таъминлаш, икки давлат театрлари ўртасида гастроль алмашинувини ҳамда маданий таълим соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш каби масалалар ҳам муҳокама қилинди.  

Ўзбекистон томони бу йили ўтказиладиган «Лазги» II рақс фестивали, «Мақом» халқаро анжумани ва «Шарқ тароналари» мусиқа фестивалида Беларусь Республикаси санъаткорларини ҳам фаол қатнашишга чақирди, деб хабар бермоқда вазирлик ахборот хизмати.  

 

Н.Усмонова,

ЎзА