Беларусда мамлакат президентлигига собиқ номзод қўлга олинди
Беларусда мамлакат президентлигига собиқ номзод Андрей Дмитриев қўлга олинди, деб хабар беради «Лента.ру». «Президентликка собиқ номзод ҳибсга олинди.
Ҳозирги пайтда унинг нима сабабдан, қайси тизим томонидан қўлга олингани ва ҳатто ҳозир қаердалиги ҳам номаълум», дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, 2020 йилинг 9 августида бўлиб ўтган президентлик сайловида Дмитриев 1,21 фоиз, амалдаги давлат раҳбари Лукашенко 80 фоиз, мухолиф блогернинг рафиқаси Светлана Тихановская 10 фоиз тўплаганди.