Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Беларусь ва Ўзбекистон ёзувчиларининг онлайн мулоқоти
14:31 / 2020-09-20

Ўзбекистон ва Беларусь Ёзувчилар уюшмалари вакиллари икки мамлакат ўртасидаги адабий ҳамкорлик, бу борадаги муаммолар ва истиқболдаги режалар ҳақида фикр алмашди.


Ўзбекистон ва Беларусь Ёзувчилар уюшмалари вакиллари икки мамлакат ўртасидаги адабий ҳамкорлик, бу борадаги муаммолар ва истиқболдаги режалар ҳақида фикр алмашди.

Zoom платформасида онлайн тарзда бўлиб ўтган давра суҳбатида Минскдан Беларусь Ёзувчилар уюшмаси бошқарув кенгаши аъзоси, “Звязда” нашриёти директори Алесь Карлюкевич, “Литература и мастацтва” газетаси бош муҳаррири Алексей Чарота, “Нёман” журнали бош муҳаррири Юлия Алейченко, Якуб Колас номидаги Давлат адабий мемориал музейи директори Александр Храмой, Ўзбекистон Республикасининг Беларусь Республикасидаги элчихонаси сиёсий маслаҳатчиси Дониёр Обидов, Тошкентдан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Ғайрат Мажид, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Халқаро алоқалар ва бадиий таржима бўлими бошлиғи Рустам Мусурмон, ёзувчи, шоир ва драматург Қўчқор Норқобил, ёзувчи ва таржимон Рисолат Ҳайдарова, шоир Азиз Саид, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг масъул ходимлари Раҳматулла Назаров ҳамда Фатхулла Абдураҳмонов ва бошқалар иштирок этишди.

Мутахассислар Беларусь – Ўзбекистоннинг адабий муносабатлари соҳасида эришилган ютуқлар ва амалга оширилган ишлар, ташаббуслар ҳақида гапиришди. Виртуал давра суҳбати асносида иштирокчилар Алишер Навоий асарларини беларусь тилида нашр этиш, “Младосц” журналининг замонавий ўзбек шеъриятига бағишланган махсус сонини нашрга тайёрлаш, Қўчқор Норқобилнинг Иккинчи жаҳон урушининг илк кунларига бағишланган “Урушнинг биринчи куни” китобини ўзбек, рус ва беларусь тилларида чоп этишга келишиб олдилар. Суҳбатда, шунингдек, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг замонавий беларусь адабиётини ўзбек тилига таржима қилиш, хусусан, беларусь ёзувчилари Алесь Бадак, Лариса Рублевская, Олег Ждан ҳикоялари, беларусь болалар адабиёти намуналарини ўзбек тилига ўгириш бўйича амалга ошираётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Давра суҳбати иштирокчилари икки давлат – Беларуь ва Ўзбекистон раҳбарларининг 2018 ва 2019 йиллардаги учрашувлари Беларусь-Ўзбекистон адабий алоқаларини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этганини таъкидлашди.