English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Беларусь ТИВ Евроиттифоқ мамлакатларидаги дипломатлари миқдорини кескин қисқартирмоқда
10:34 / 2021-12-21

Минск ва Брюссель ўртасидаги муносабатларнинг ёмонлашуви туфайли Беларусь ташқи ишлар вазирлиги Евроиттифоқ мамлакатларидаги дипломат ва ходимлари миқдорини кескин қисқартиради.

Бу ҳақда Беларусь ташқи ишлар вазири Владимир Макей маълумот берган.

“БелТА”нинг хабарига кўра, вазир бунга мамлакатга ўтказилаётган санкциявий босим сабаб бўлиб, бу ҳолат ғарб билан дипломатик муносабатларнинг йўлга қўйилишига ҳалақит бераётганини айтган.

“Бу, аввало, Ғарбий Европага тааллуқли. Айни пайтда бошқа қанотларда давлатимиз позицияларини мустаҳкамлаш зарурати мавжуд”, деди Макей.