Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Беларусь самолётларининг Евроиттифоқ ҳудудидаги парвози тақиқланди
08:56 / 2021-06-05

Европа кенгаши Беларусь самолётларининг Евроиттифоқ ҳудудидаги парвозини ва уларнинг Европа аэропортларига қўнишини тақиқлашга қарор қилди.

“INTERFAX.RU” хабарига кўра, “Мазкур қарор барча турдаги авиапарвоз ва авиаташувларга тааллуқли бўлади”, дейилади Евроиттифоқ баёнотида.

Ҳужжатга кўра, Евроиттифоққа аъзо давлатлар Беларусь     самолётларига ўз ҳудудида парвоз қилишни тақиқлаши талаб қилинади.

Баёнотда мазкур қарор қачон кучга кириши аниқ кўрсатилмаган, лекин аввалроқ “Bloomberg” тегишли қарор шанбага ўтар кечасидан кучга кириши ҳақида хабар тарқатганди.