Украина Беларусь қарши санкция рўйхатини тасдиқлади. Президент Владимир Зеленский бу ҳақда ижтимоий тармоқ орқали хабар тарқатди. Унинг таъкидлашича, Беларусь ракета таркибий қисмларини етказиб бериш орқали Россияга санкциядан қочишга ёрдам бермоқда.
- 2025 йилнинг иккинчи ярмида руслар Беларусь ҳудудига ҳужумкор дронни бошқарадиган машқ тизимини жойлаштирди, - деди Украина етакчиси. - Бу РФ армиясининг шимолий ҳудудларимиз - Киевдан Волингача зарба бериш қобилиятини оширди. Акс ҳолда Москванинг айрим ҳужумлари, масалан энергетика иншоотларимиз ва темир йўлларга берилган зарбалар содир бўлмасди. 3000 дан кўп Беларусь корхоналари Россия ҳарбий ҳаракатида иштирок этиб, муҳим таснифли ускуналар, машина ва эҳтиёт қисмлар етказиб берган. Тегишли рўйхатга ракета ишлаб чиқариш учун керак бўладиган унсурлар ҳам киради. Бундан ташқари Беларусь ўз ҳудудида ўрта масофага мўлжалланган “Орешник” ракеталарини жойлаштириш учун инфратузилмани ривожлантиришда давом этмоқда. Бу нафақат украиналиклар, балки барча европаликлар учун ҳам аниқ таҳдиддир.
С.Раҳимов, ЎзА