Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Беларусь президенти Россия президенти билан учрашиш учун Сочига келади
09:48 / 2021-05-24

Россия президенти Владимир Путин бошланаётган ҳафтада Сочида Беларусь президенти Александр Лукашенко билан учрашади.

“Россия 1” канали маълумотига кўра, Беларусь президенти Россия президенти билан учрашиш учун Сочига келади.

Аввалроқ Лукашенко Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар фуқароларининг иттифоқдаги эркин ҳаракатланиши ҳозирда долзарб масала бўлиб турганини айтганди.  

Мазкур ташриф Лукашенконинг Россияга бу йил ҳисобидан учинчи сафари бўлади.  

Бундан ташқари, ҳафта бошида Владимир Путиннинг Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан учрашуви ҳам режалаштирилгани маълум қилинганди.