Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Беларусь-Ўзбекистон аёллар бизнес форуми ўтказилди
11:25 / 2023-09-09

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар ва дистрибюторлар вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси “Биринчи Беларусь-Ўзбекистон аёллар бизнес форуми”да иштирок этиш мақсадида Беларусь Республикасида бўлди.

Форум доирасида Беларусь давлатнинг “Belfarmprom” холдинг бошқарув компанияси раҳбарияти ва Ўзбекистон Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директор маслаҳатчиси Х.Ғаниева бошчилигидаги делегация вакиллари учрашди.  

Ташрифлар давомида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва “Belfarmprom” холдинг ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўшма корхона ташкил этиш ва технологиялар трансфери масалалари муҳокама қилинди.

Делегация вакиллари “Белмедпрепараты» РУК, “Минскинтеркапс”, “Экзон” ОАЖ ва бошқа қон препаратлари жумладан, альбумин ва айрим қон омиллари ишлаб чиқариш технологиялари ўрганиладиган корхоналар раҳбарияти билан учрашди.

Тадбир доирасида Беларусь давлатининг трансфузиология марказига ташриф амалга оширилиб, унда фармацевтика соҳасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари, тиббиёт фанини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ва прогнозлари муҳокама қилинди.  

Ўзбекистон делегацияси вакиллари биринчи Беларусь-Ўзбекистон аёллар бизнес форумининг “Аёллар бизнесда – Беларусь ва Ўзбекистон ўртасидаги ишбилармонлик ҳамкорлигини ривожлантириш салоҳияти” мавзусидаги ялпи мажлисида ҳам иштирок этди.  

Декларацияга кўра, форум иштирокчилари бир-бири билан кесишмайдиган йўналишларда дори воситалари ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхоналар ташкил этишга тайёр эканликларини тасдиқладилар.

 

Абдулазиз РУСТАМОВ,  ЎзА