Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Беларусь ҳукумати  Украина расмийларига нисбатан санкциялар тайёрламоқда
09:42 / 2020-11-27

Беларусь ташқи ишлар вазири Владимир Макей Евроиттифоқнинг Беларусга қарши санкцияларига қўшилгани учун Украина расмийларига нисбатан санкциялар тайёрланаётганини маълум қилди.

“Rosbalt.ru” хабарига кўра, Макей Украинанинг бу борадаги ҳеч бир ҳаракати эътиборсиз қолмаслигини айтган. 

Киевнинг мазкур санкцияларга қўшилиши унинг демократия ҳақидаги баёнотларига зид келади.

“Биринчи босқичда санкциялар жорий қилинувчи украин расмийлари рўйхатини туздик. Бундан буён воқеалар ривожининг қандай бўлишига қараб ҳаракат қиламиз”,  деди Макей.