Беларусь ҳукумати делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради
Беларусь Республикаси Бош вазири Александр Турчин бошчилигидаги ҳукумат делегацияси расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.
Беларусь ҳукумати матбуот хизматининг хабар беришича, Тошкентга ташриф доирасида Ўзбекистон-Беларусь ишбилармонлар кенгашининг тўртинчи йиғилиши ва бизнес-форум ўтказилиши режалаштирилган. Икки кунлик ташриф дастуридан ҳукумат раҳбарлари даражасидаги музокаралар, қатор саноат корхоналарига ташрифлар ҳам ўрин олган.
Олий даражадаги учрашувларда икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади. Саноат кооперациясини кенгайтириш, ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва қўшма лойиҳаларни илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.
Азиза Алимова, ЎзА