Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бел олиш ва учкураш бўйича 2021 йилнинг илк чемпионлари аниқланди
13:52 / 2021-03-01

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 23-28 февраль кунлари пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги 1-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида бел олиш ва учкураш бўйича 2004-2005 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ҳамда катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати беллашувлари бўлиб ўтди.

Мазкур мамлакат чемпионатида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 600 нафарга яқин ёш полвонлар ғолиблик учун кураш тушишди. Мусобақа регламентига мувофиқ, дастлаб катталар ва 2004-2005 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар бел олишнинг халқа-чалиш, халқа-чалишсиз йўналишларида белгиланган вазн тоифларига кўра куч синашишди.

Бел олиш бўйича беллашувлар якунига етгач, кучли учликдан жой олган спортчилар муносиб тақдирланишди. Орадан бир кун ўтиб, бел олиш ва учкурашнинг учкураш бўйича мусобақасига навбат берилди. Муросасиз ва юқори савияда ўтган мазкур учкурашнинг белгиланган йўналишлар баҳсларида 2004-2005 йилларда туғилган ўғил болалар ўртасида Маъруф Болтабоев (Андижон), Сардорбек Комилов (Андижон), Жавоҳир Эгамбердиев (Хоразм), Жасур Холмуродов (Сурхондарё), Отабек Холмирзаев (Тошкент в.), катталар ўртасида Умиджон Шаропов (Жиззах), Нурмуҳаммад Абдуллаев (Фарғона), Абдуҳаким Маҳмудов (Тошкент ш.), Муҳаммадкарим Каримов (Фарғона), Анвар Худойқулов (Самарқанд), Асилбек Абдураимов (Самарқанд) каби полвонлар ўз вазн тоифаларига кўра шоҳсупадан жой олишга муваффақ бўлишди.

Ғолиб ва совриндорлар ассоциация томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди.