Бектемир, Юнусобод, Сергели, Яккасарой туманларида газ таъминоти қисман тўхтатилади
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида пойтахтимизнинг Бектемир, Юнусобод, Сергели, Яккасарой туманлари газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан ушбу туманларнинг баъзи маҳалла ва кўчаларида 6-октябрь куни газ таъминоти тўхтатилади.
Бектемир туманида 11:00 дан 15:00 гача:
- Ийк Ота маҳалласи;
- Гулбоғ маҳалласи;
- Улгуржи истеъмолчилар — 36 та.
Юнусобод туманида 10:00 дан 16:00 гача:
- Посира маҳалласи;
- Улгуржи истеъмолчилар — 1 та.
Сергели туманида 14:00 дан 17:00 гача:
- Фароғатли маҳалласи;
- Хонободтепа маҳалласи;
- Улгуржи истеъмолчилар — 5 та.
Яккасарой туманида 10:00 дан 17:00 гача:
- Қушбеги мавзесидаги 11 та кўп қаватли уйлар;
- Бошлиқ кўчаси;
- Улгуржи истеъмолчилар — 11 та.
Н.Раҳмонова тайёрлади.