Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бектемир тумани: 2021 йил якунлари ва 2022 йилги режалар қандай?
16:38 / 2021-12-13

Бугун мамлакатимизда “Халқ — давлат органларига эмас, балки давлат органлари халққа хизмат қилиши керак” деган тамойил давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бирига айланди. Бу борада олиб борилаётган ишлар давлат ҳокимияти идораларининг очиқлиги ва шаффофлигини намоён этмоқда.

Ушбу тамойилни амалда тўлиқ таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг топшириғига мувофиқ, барча даражадаги ҳокимликлар, шу жумладан туман ҳокимликлари 2021 йил якунлари ва 2022 йилга мўлжалланган режалар бўйича халқ депутатлари Кенгашлари орқали туман аҳолисига мурожаат қилишлари белгилаб берилди. Шу муносабат билан Тошкент шаҳрида халқ депутатлари туман Кенгашларининг навбатдаги сессиялари ўтказилиб, уларда туман ҳокимларининг мурожаатлари тингланмоқда.

Бугун халқ депутатлари Бектемир туман Кенгашининг II чақириқ қирқ тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда дастлаб туман ҳокими Т.Маҳамадризаев 2021 йил якунлари ва 2022 йилга мўлжалланган истиқболли режалар, туманнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини яхшилаш бўйича устувор йўналишлар ҳамда асосий вазифалар юзасидан туман депутатлари ва фуқароларига мурожаат қилди.

Мурожаатда туманда ҳар бир йўналишда амалга оширилган ишлар ҳақида батафсил тўхталиб ўтилди. Қайд этилганидек, бугунги кунда туманда жами 2 минг 511 та тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатиб келмоқда. Шунингдек, жорий йилда жами 321 та янги корхоналар ташкил этилди. Уларнинг 55 таси саноат, 220 таси хизмат кўрсатиш ҳамда 46 таси бошқа корхоналардан иборат.

Туман иқтисодиёти асосан озиқ-овқат, қурилиш материаллари, электротехника, енгил саноат ва бошқа ишлаб чиқариш соҳаларига ихтисослашган. 2021 йил давомида саноат маҳсулотини ишлаб чиқариш ҳажми 4,8 триллион сўм, ўсиш суръати 108,1 фоиз, қурилиш ишлари ҳажми 787,7 миллиард сўм бўлиб, ўсиш суръати 168,1 фоизга, чакана савдоси ҳажми 3,1 триллион сўм бўлиб, ўсиш суръати 113,7 фоизга, хизмат кўрсатиш ҳажми 2,7 триллион сўм бўлиб, ўсиш суръати 140 фоизга етди. Таҳлиллар натижасида 2021 йил якуни бўйича саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 5,2 триллион сўм, хизмат кўрсатиш ҳажмлари 2,9 триллион сўм деб белгиланган.

Туманда “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида жами 166 та лойиҳа учун 4,1 миллиард сўм маблағ 135 та тадбиркорлик субъектларига имтиёзли кредит асосида ажратилган.

Инвестиция дастурлари асосида 2021-2023 йилларга жами 55 та лойиҳа киритилган бўлиб, умумий прогноз кўрсаткичи 572,1 миллион доллар этиб белгиланган. 2021 йил давомида 54 та лойиҳа ҳисобига жами 145,4 миллион доллар миқдорида инвестиция ўзлаштирилди. Шунингдек, йил давомида умумий қиймати 22,3 миллион доллар бўлган жами 17 та лойиҳа ишга туширилиб, унинг натижасида 691 та янги иш ўринлари яратилди.

Шунингдек, мурожаатда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” доирасида амалга оширилаётган тизимли ишлар хусусида ҳам батафсил маълумотлар берилди.

Йиғилишда туманда 2022 йилда амалга оширилиши режалаштирилаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтилди. Таъкидланганидек, аҳолини кўп йиллардан бери қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этиш бўйича мукаммал дастур ишлаб чиқилган ва келгуси йилдан бошлаб уларни амалга ошириш чоралари кўрилади. Хусусан, тумандаги 14 та мактабгача таълим ва 9 та умумтаълим мактабларидаги мавжуд биноларни реконструкция қилиш ҳамда моддий-техник базасини яхшилаш кўзда тутилган. Ижтимоий ҳамда иқтисодий соҳани ривожлантириш, инфраструктура ва аҳолини турмуш даражасини яхшилаш мақсадида 2021 йил белгиланган 33,5 миллиард сўм бюджет тушумларини 2022 йилда 52 миллиард сўмга бажариш режалаштирилган.

Шунингдек, ишсиз ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида 38 та инвестицион лойиҳаларни ишга тушириш ва бошқа соҳалар ҳисобига 2 минг 478 та янги иш ўринларини яратиш, 180 та янги лойиҳалар учун 5,1 миллиард сўм имтиёзли кредитлар ажратиш ва бошқа қатор мақсадлар кўзда тутилган.

Туман Кенгаши сессияси кун тартибидан ўрин олган бошқа масалалар ҳам депутатлар томонидан қизғин муҳокама қилинди.

 

Муҳтарама Комилова, ЎзА