Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бекор бўлган коинот лойиҳалари
17:06 / 2022-05-12

Маълумки, Украина атрофида юзага келган вазият Россия билан Европа давлатлари ўртасидаги муносабатларга салбий таъсирини кўрсатди.

Россия нисбатан қўлланилаётган санкциялар натижасида Ғарбнинг кўплаб машҳур брендлари  Россияда фаолиятини тўхтатмоқда. Ҳамкорлик алоқаларининг узилиши нафақат иқтисодий соҳада балки илм-фан ва инновация, юқори технологиялар  тармоғига, балки бир неча юз миллионга баҳоланаётган  коинот билан боғлиқ лойиҳаларнинг  ҳам тўхтатилишига сабаб бўлмоқда. Масалан, Россия олимлари билан бирга амалга оширилаётган Icarus лойиҳасини олайлик. 

Icarus лойиҳаси  қушларнинг мавсумий кўчишини кузатиш бўйича илк илмий дастур ҳисобланади. Ушбу лойиҳа бўйича айрим ушланган қушлар йўлдошли датчиклар билан таъминланади, натижада улар бўлиб турган жойи ҳақида маълумотларни Халқаро коинот станциясига (ХКС) узатиб туради.

Коинот станцисига учта кучли антенна ўрнатилган, фазогирлар ушбу техникаларни ҳар доим назорат қилиб, ердаги тадқиқотчилар билан алоқани узлуксиз ушлаб туради.  Энди россиялик олимлар ушбу тизимни ўчириб қўйиши мумкин. Натижада уларнинг хорижлик ҳамксблари арзон ва унчалик қиммат бўлмаган тизимдан фойдалана олмайди. Холбуки, ушбу тизим орқали хожий олимлар сайёрамизнинг турли ҳудудида иқлим ўзгаришларини олдиндан айтиб бериш имкониятига эга бўларди.

Яна бир қўшма лойиҳа  «ЭкзоМарс» 2022, деб аталади.

ЕКА билан “Роскосмос” нинг Қизил сайёрада  астробиология бўйича қўшма миссияси  ҳам биринчилардан бўлиб сиёсий интригалар қурбони бўлди. 17 март куни ЕКА қўшма миссия тўхтатилганини эълон қилди. Энди европаликларнинг Ер атмосферасидан ташқаричида арзон парвозларига нуқта қўйди ҳисоб. Муаммо шундаки, Марс роверларини ишлаб чиқариш  космик дастурлари мазкур соҳада ҳали унчалик муваффақиятга эришмаган мамлакатларда ҳам ишлаб чиқарилмоқда, лекин, ракета ташувчиларни ишлаб чиқариш ҳамма давлатнинг ҳам қўлидан келавермайди.

Россия-Европа ровери Марсга ёки “Протон”да, ёки бўлмаса, “Ангара”да олиб чиқилиши керак эди. «Ангара» старти фойдали юк макети ортилган ҳолатда 2021 йил декабрда муваффақият билан синовдан ўтказилган эди. Энди эса Европа коинот агентлиги анча қиммат турадиган «Ариан-5», «Атлас-5» ёки Falcon-9 аппаратларидан фойдаланишга мажбур.

OneWeb Британия сунъий йўлдош компанияси билан Россиянинг космик агентлиги ўртасидаги муносабатларнинг тўхтатилиши ҳам кўп минг долларлик лойиҳани йўққа чиқарди.

Бундан буён фазога учирилиши режалаштирилган йўлдошли алоқанинг бир қисми Байконурда қолиб кетади. Британия олимлари Байконур космодромини  тарк этган, уларнинг қачон қайтишини ҳеч ким айта олмайди. Роскосмоснинг матбуот хизмати раҳбари Дмитрий Струговецнинг маълум қилишича,  энди олтита “Союз” ракета ташувчи ракета  Роскосмос дастуридан чиқариб ташланади.

OneWeb Россия билан муносабатни узганидан кейин аппаратларини учириш учун Илон Маскнинг SpaceX компанияси хизматидан фойдаланадиган бўлмоқда. Ҳозирда орбитада OneWebнинг 428 та йўлдоши учиб юрибди. SpaceX компанияси қаршисида эса 2023 йилнинг охиригача барча йўлдошларни учириш вазифаси турибди.

Россия билан хорижий компаниялар ўртасида олиб борилаётган ҳамкорликлардан яна бири,  ҳатто стратегик даражага кўтарилган эди. Бу Гвиана коинот маркази бўлиб, у экватор чизиғидан 500 километр масофада жойлашган. Гвиана коинот маркази ракеталарни учириш учун энг яхши жой ҳисобланади. Чунки Ернинг айланиш тезлиги кучи туфайли ракета парвозига кўп ёқилғи кетмайди ва фойдали юк ташиш коэффициенти ҳам бир неча баробар юқори. Бу ердан ракетага старт бериш Байконур ёки Канаверал космодромларига қараганда анча арзонга тушар экан.

Яна қандай лойиҳалар барбод бўлмоқда?

Курудаги парвознинг тўхтатилиши Galileo (GPSнинг Европа аналог) навигация тизимини ишга тушириш режасини аллақачон барбод қилгани маълум бўлган, Euclid телескопи ҳам энди ҳеч қаёққа учмайди. Ушбу телескоп қора материяни қидириш учун яратилган эди. Шунингдек,  аппарат EarthCARE глобаль исишни кузатиб боришга ҳам мўлжалланганди.

Коинот соҳасида алоқаларни узишга қаратилган қадамларнинг яна бири Германиянинг eROSITA телескопини ўчириш бўлди. У «Спектр-РГ орбиталь рентген обсерваторияси бортига жойлаштирилган бўлиб, Россия технологияси бўйича қурилиб орбитага чиқарилган эди.

Бундан ташқари, Россия  Американинг Orbital ATK компаниясига РД-181м ракета двигателларини етказиб бермай қўйди. Ушбу двигателлар Antares ракеталарига ўрнатиш учун сотиларди. «Роскосмос» раҳбари Дмитрий Рогозиннинг таъкидлашича, Россиянинг двигателларни етказиб бермаслиги оқибатида АҚШ 4 миллиард доллар зиён кўради.

Халқаро коинот маркази тақдири ҳам номаълумлигича қолмоқда. Россиянинг модули станциянинг фаолиятини таъминлаб турибди. Бироқ марказ харажатларининг катта қисмини АҚШ ўз зиммасига олган.

«Вояжер» га нима бўлди?

Россия билан АҚШ биргаликда режалаштирган сайёралараро саёҳат қилувчи «Венера-Д» лойиҳасининг ҳам  тўхтатилгани мутлақо равшан бўлиб бормоқда. Тўғри, автоматик станцияни ишга тушириш фақат  2029 йилга келиб амалга ошади. Шундай бўлсада, АҚШнинг Россияга қўллаган санкцияси оқибатида ушбу миссиянинг ҳам истиқболи қоронғулик бағрида ғойиб бўладиган кўринади.

Энди энг кам ўрганилган сайёрага экспедиция ташкил қилиш ягона имконияти мазкур ишга Хитойни жалб қилиш бўлмоқда. Лойиҳа 13 йил давомида фақат Россия томонидан ишлаб чиқилди, 2013- йилда ушбу юумушга  NASA  Реактив Ҳаракати Лабораторияси муҳандислари ҳамда соҳанинг бошқа мутахассислари бош қўшишди. Энди эса, уларнинг иштирокига нуқта қўйилди. Модул конструкциясини ва сайёрага чиқиш чизмасини  ҳойнаҳой энди ўзгартириш керак бўлади.

Хуллас, АҚШнинг Россияга қўллаётган санкциялари коинот лойиҳаларига ҳам зарар етказмоқда.  Экспертларнинг таъкидлашича, ушбу соҳада ҳамкорликни қайта йўлга қўйишнинг ягона имконияти, у ҳам бўлса, коинотни сиёсатдан ҳоли ҳудуд, деб эълон қилишдир. Халқаро кооперациядан воз кечилиши барча етакчи мамлакатлар учун ҳам деструктив таъсирга эга бўлмоқда. Бинобарин, энди   мазкур йўналишда энг кучли ўйинчига ҳам осон бўлмаслиги табиий.

С.Раҳимов, ЎзА