Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бекат фойдаланишга топширилди
16:57 / 2025-08-09

Зарафшон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 34 йиллиги ҳамда Қурилиш соҳаси ходимлари куни олдидан Навоий кон-металлургия комбинати ишчи-ходимлари учун капитал таъмирланган замонавий темир йўл ва автобус бекати фойдаланишга топширилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларни рози қилиш, комбинат ишчи-ходимларига муносиб меҳнат шароитларини яратиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлигини таъкидлашди.

Ушбу бекатнинг фойдаланишга топширилиши эса мамлакатимизда “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!”, деган эзгу ғояни мужассам этган мустақиллик шукуҳи кезаётган шу кунларда комбинат жамоасига муносиб туҳфа бўлди.

Мазкур бекат бешта кутиш залидан иборат бўлиб, йўловчилар учун барча шароит яратилган. Жумладан, залларда 270 ўринли юмшоқ ўтирғичлар, телевизор ва кондиционерлар ўрнатилган.  

– Бугун янги бекатдан ишга йўл олмоқдамиз, – дейди Зарафшон механика-таъмирлаш заводи чилангари Тўймурод Файзиев. – Бу ерда йўловчиларга яратилган шарт-шароитларни кўриб, жуда хурсанд бўлдик. Албатта, бу ҳар тонг ҳар бир ҳамкасбимизга хушкайфият бағишлаши табиий. Бундан сал аввал янги вагонлар қатнови йўлга қўйилган эди. Бу ғамхўрлик комбинат маъмурияти, касаба уюшмаси кенгашининг ишчи-ходимларга бўлган эътиборидан далолатдир.  

Тадбирда ушбу бекат қурилишида фаол иштирок этган Зарафшон қурилиш бошқармасининг бир гуруҳ қурувчиларига эсдалик совғалари топширилди.

А.Бўриев, ЎзА мухбири