“Бек кластер” энди “Бек холдинг” деб юритилади
Гулистонда “Бек холдинг” қўшма корхонаси томонидан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партияси Сирдарё вилоят кенгаши билан ҳамкорликда ОАВ вакилларининг бир гуруҳини касб байрамлари билан қутлади.
Тадбирда вилоятда биринчи бўлиб кластер йўналишини бошлаб берган “Бек кластер” эндиликда “Бек холдинг” деб юритилаётгани, ушбу йирик тадбиркорлик субъектининг номи ўзгариши баробарида ундаги ишлаб чиқариш фаолият турлари, экспорт ҳажми ва географияси ҳам янада кенгайгани, корхонада кўплаб янги лойиҳалар амалга оширилаётгани ва янги иш ўринлари яратилиб, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларнинг бандлиги таъминланаётгани хусусида айтиб ўтилди.
Тадбирда иштирок этган оммавий ахборот воситалари ходимларига шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Ижтимоий одоблар” номли асари ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди.
А.Қаюмов, Ф.Тошматов (сурат), ЎзА